Психолог мутахассислар Самарқанд вилоятидаги оилавий болалар уйлари фарзандлари билан доимий тарзда суҳбатлашиб, ёзги таътилни қандай ўтказаётгани, ота-оналари уларга қай даражада эътибор қаратаётганини ўрганмоқда. Индивидуал ва гуруҳ суҳбатларидан ташқари психологлар ўғил ва қизларнинг психологик ҳолатини аниқлашга қаратилган интерактив ўйинлар ҳам ўтказмоқдалар. Шу билан бирга, гвардия вакиллари болалар билан турли мавзуларда мулоқот қилади, биргаликда китоб ўқийди, шахмат ва шашка ўйнайди, ўз болаликлари, нималарга қизиққанликлари ҳақида ҳақида гапириб беришади.