Пойтахтимиздаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари ва уларнинг Чилонзор туманидаги 128- ва 79-сонли умумтаълим мактабларидаги синфдошлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тарихи музейига экскурсияга таклиф этилди.
Миллий гвардия Марказий девонида ташкил этилган музейда гвардиянинг ташкил топиш ва тараққиётининг шонли тарихи, унинг қаҳрамонлари ва тизимда йиллар давомида хизмат қилиб, унинг равнақига ҳисса қўшган инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар, ноёб тарихий ҳужжатлар ва маълумотлар сақланади. Бу ерда кийим-кечак ва қурол намуналари ҳам мавжуд. Ҳарбий хизматчилар томонидан ташкил этилган экскурсия ва ҳикоялар ёш меҳмонларда Миллий гвардияга қизиқиш, Ватан ҳимоячиси деган машаққатли, аммо эзгу касбга ҳурмат ҳиссини уйғотди.