Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан инспектор психологлар учун маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Тадбирда инспектор психологлар ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этишди.
Мақсад психологларининг касбий малакасини ошириш, уларнинг ўқувчилар билан ишлашдаги самарадорлигини янада кучайтириш ва маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришдан иборат эди. Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар психологик маслаҳатлар, маънавий тарбия ва ўқувчиларнинг ижтимоий муҳитини яхшилаш бўйича турли мавзуларда маърузалар тингладилар.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан келишиб олдилар.