Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Миллий либослар – миллат кўзгуси” мавзусида анжуман ўтказилди.
Анжуман давомида кийиниш одоби, маданияти, миллий либосларнинг тарихи ва бугунги кундаги уйғунлашуви, бу борадаги мавжуд муаммо ҳамда камчиликлар бўйича маърузалар тингланди.
Ўзбек миллий урф-одати ҳамда қадриятларини тарғиб этувчи либосларни оммага тақдим этиш, ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Феруза Ибрагимова бошчилигида ўтказилиб, унда жамоатчиликда фаол бўлган хотин-қизлар билан бир қаторда, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда вилоятдаги Оилавий болалар уйининг фарзандлари ҳам иштирок этди.
Анжуман якунида фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.