Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда ташкил этилган тадбирга Бухоро шаҳрида жойлашган 9 ва 10-сонли мактабларнинг юқори синф ўқувчи ёшлари таклиф қилинди.
Тадбирда даставвал ҳарбий қисм тарихи, шонли йўли ҳақида ҳарбий хизматчилар томонидан маълумотлар бериб ўтилди. Шундан сўнг, иштирокчиларга саф майдонида мавжуд қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техникаларнинг кўргазмаси намойиш этилди.
Саёҳат давомида ёшларда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, Амир Темур ҳамда Жалолиддин Мангуберди ўқув синфлари, айниқса, электрон ўқ отиш хонаси ёшларда катта таассуротлар қолдирди.
Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлоднинг кўнглида Ватан туйғусини янада кучайтириш, ҳақиқий ватанпарвар бўлиб улғайишида ҳисса қўшишдир.