Хусеновлар оилавий болалар уйига Миллий гвардия Бош бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Ишманов Ғ., Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад болаларнинг яшаш шароитларини ўрганиш ва ўқув йилига тайёргарлик кўришда ёрдам беришдан иборат.
Миллий гвардия вакиллари Жаҳонгир Бердиевич ва Феруза Тилавқуловна тимсолида ота ва онасини топган олти нафар боланинг ҳар бири билан суҳбатлашдилар. Болалар таътилни қандай ўтказаётганлиги, оилада қандай яшаётганлигини, маҳалладан кимлар билан дўстлашиб олганини, қандай китоб ўқиши, қандай ўйин ўйнашни ёқтириши ҳақида сўзлаб берди.
Болалар ўз орзулари ҳақида сўзлаб бердилар, меҳмонлардан болалик ва ёшлик йиллари қандай ўтгани ҳақида сўрашди. Ота-оналар Миллий гвардия вакиллари билан болаларни тарбиялаш жараёни, улар қандай қийинчиликларга дуч келаётгани ва ва уларни қандай бартараф этаётгани ҳақида суҳбатлашдилар. Фарзандлар ва ота-оналарнинг барча истаклари назоратга олиниб, масъул шахсларга кўрсатмалар берилди. Хайрлашиш чоғида меҳмонлар болаларга совғалар топширдилар.