Бухоро вилоятида Миллий гвардия психологлари ва тажрибали мутахассислар ҳамкорлигида олиб борилган тушунтириш ишлари ҳамда жорий қилинган янги тизим доирасидаги ижтимоий-иқтисодий имтиёзлар самарасида 32-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган опа-сингиллар Тошева Гавҳар ҳамда Зариналар ўз оиласига қайтарилди. Улар мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрамини оила даврасида ўз яқинлари билан чексиз хурсандчилик билан нишонлашди.