Туман раҳбари ташаббуси билан айни кунларда Қўрғонтепа туманида бўлиб турган Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари, Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” болалар меҳрибонлик интернат уйи тарбияланувчилари билан учрашдилар.
Маълумки, 3-декабрь “Халқаро ногиронлар куни” сифатида қарши олинади. Ушбу сана муносабати билан бир вақтни ўзида 300 нафардан ортиқ ногирон болажонларни ўз бағрида парваришлаб келаётган Мурувват уйида, юртимиз ардоқлаган артистлар томонидан байрам эгаларига аталган тадбир ташкил этилди.
Болажонларга байрам туҳфаларини тақдим этган меҳмонлар, улар билан бир даврада рақс тушиб, ўксик қалб эгаларини хушнуд этишга чоғландилар.
Манба: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги