Хабарингиз бор, олийжаноб ва саховатпеша инсонларнинг ташаббуси билан куни кеча Бухоро вилоятида яна бир "Оилавий болалар уйи" ташкил этилиб, вилоятимизда уларнинг сони 7 тага етди.
Шу маънода, ана шундай инсонлар Миллий гвардия қўмондони ҳамда Халқ таълими вазирининг эътирофига сазовор бўлиб, ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Ташаккурномаларни топшириш учун, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда 32-сонли Меҳрибонлик уйи раҳбарияти иштирок етишиб, болажонларнинг ҳам ҳолидан хабар олишди.