Суҳбат давомида ўқувчиларга билим олиш муҳимлиги ҳақида гапириб, уларнинг ота-оналарига бола тарбияси ва таълимидаги ўз мажбуриятларини бажармаганлик, шунингдек фарзандининг сабабсиз дарс қолдирганлиги учун жавобгарлик борлиги ҳақида эслатилди.
Шунингдек, суҳбатларда прокуратура органлари, маҳалла қўмитаси ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари иштирок этди. Суҳбат мобайнида вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг сабаблари муҳокама қилиниб, оқибатлари ҳақида ота-оналарга тушунтирилди. Шундан сўнг, ўсмирлик даврдаги қилмишлар мавзусидаги ҳамда турли хил гиёҳванд моддалар, алкоголь ва бошқа салбий маҳсулотларни истеъмол қилишнинг оқибатлари тўғрисидаги ижтимоий видеороликлар намойиш этилди.