Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов А.П.Хлебушкина номли 22-сонли Меҳрибонлик уйига қарашли “Гулбаҳор” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлди.
Вазир Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг дам олиш шароитлари билан танишди.
Айни вақтда 60 нафар бола дам олаётган мазкур оромгоҳнинг моддий техник базаси, фаолияти ўрганилди.
Болалар билан ёз мавсумини унумли ўтказиш бўйича суҳбатлашилди.