Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Фармоновлар оиласида фарзанди Тоҳирова Замирахоннинг бир муддат аввал саломатлигида ўзгариш бўлиб, Тошкент педиатрия институти қошидаги 1-сонли болалар поликлиникасининг жарроҳлик бўлимига олиб келинган эди. Замира малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилгач аниқ ташхис қўйилди: Қизалоқни операция қилиш керак эди.
Куни кеча Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник S.Mamayusupov Замирахоннинг ҳолидан хабар олди. Айни дақиқада қизалоқ уй шароитида даволаниб, ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. Ташриф давомида Миллий гвардия вакили қандай ёрдам кераклиги ва ҳозирда қизалоқнинг аҳволи тўғрисида қизиқди. Шунингдек, Замирахон билан бўлган суҳбатнинг мавзуси унинг ўқишга бўлган иштиёқи, олий ўқув юртига киришга тайёргарлик жараёнлари, китобга, шифокор ва ўқитувчилик касбларига бўлган қизиқишлари бўлди.