Махамадиевлар оиласи фарзандлари доим ота-онасини меҳнат билан машғул бўлишларига ҳамда кечки овқатдан сўнг, барча телевизор қаршисига йиғилганда ҳам, онасининг кашта тикиш, тўқиш, тикувчилик билан банд бўлишига гувоҳ бўлишади. Шу боис олти қизнинг ҳаммаси миллий каштадўзлик билан шуғулланаётганлиги табиий ҳол. Улар кийим-кечакни, матоли буюмларни, парда ҳамда чойшабларни миллий каштачилик элементлари билан безашни яхши кўради. Қизлар ҳали харидорлардан буюртма олишгани йўқ, аммо улар аллақачон сумка ҳамда кўзойнакларга қолиплар тикишни бошлаган.
Қизларнинг мақсади – кўрпа-тўшак, тўй дастурхони, бешик ёпинчиқлари, тўн ҳамда эркаклар белбоғларини безашда қўлланиладиган босма, ироқи услубларни пухта эгаллашдир.
Келажакда Махамадиевлар оиласи қизлари ўз ишини устаси бўлиб етишишига ҳамда улар томонидан тикилган сўзаналар Шаҳрисабз аҳлига манзур бўлишига ишонамиз.