Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятнинг турли тармоқлари, айниқса, ҳарбий соҳа билан алоқадор бўлган давлат хизмати турларига фаоллик билан жалб этиш, ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти томонидан Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли умумтаълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар ўқувчилари, Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ҳамда Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги уюшмаган ёшлар, ижтимоий-маънавий муҳити соғлом бўлмаган “Муаммоли” мактаблардаги тарбияси оғир ўқувчиларни жалб этган ҳолда Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасига қарашли “Кармана” дала -ўқув марказида “Очиқ эшиклар куни” ва дала шароитида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўтказилган навбатдаги машғулотларда ўғил-қизларнинг ҳарбий машқларда нақадар бардошлилиги, руҳан чидамкорлик сифатлари синовдан ўтказилди. Унда ёшлар жамоаларга бўлинган ҳолда, тўсиқлардан ўтиб белгиланган масофани забд этиш ҳамда югуриш каби машқларда иштирок этдилар. Дала-ўқув марказида ўтган бир кунлик тадбир давомида ўғил-қизлар ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишдилар.