Юртимиз равнақи ҳамда нурли истиқболи учун хизмат қилишга астойдил бел боғлаган ёшларимизнинг сафи тобора ортиб бормоқда.
Олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилинган ёшларимизнинг яна бир гуруҳи, қолаверса, "Янги умид ва ишонч" номли Оилавий болалар уйи фарзандлари Ўзбекистон туман ҳокимлиги, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан кийим-кечаклар (костюм-шим, спорт кийимлари, мавсумий оёқ кийимлари, ўқув қуроллари) билан таъминланди.
Ёшларимиз кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга, Миллий гвардия раҳбариятига ва вилоят ҳокимлигига ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.