Спорт ёшларни жисмонан соғлом, етук ва баркамол фарзанд бўлиб камол топишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ёшларни спортга жалб қилиш борасида кўплаб чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилаётган ўсмир ёшларнинг сони кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам фикримиз далилидир.
Хусусан, куни кеча пойтахтимиздаги 22- сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда Чилонзор тумани маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди.
Қизғин баҳс ва мунозарага бой бўлган мазкур мусобақанинг Чилонзор туман босқичида тарбияланувчилар фахрли 2-ўринни қўлга киритишди ва Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди