Пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг дам олиш кунидаги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Юнусобод туманида жойлашган "Шаҳидлар хиёбонига" экскурсия ташкиллаштирилди.
Мазкур экскурсия давомида болажонлар қатағон йилларида шаҳид бўлган, ватанпарвар ота боболаримиз ҳаёти ва ижодлари билан музейда яқиндан танишдилар.
Шу билан бир қаторда, улар тарих билан ҳамнафас бўлган ҳолда, кўплаб маълумотларга эга бўлди.