Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Sh.Akbarov бошчилигидаги ҳарбий хизматчилар муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан қувонч улашиш мақсадида Раҳмоновлар хонадонига ташриф буюрди. Ташриф аввалида болажонларга улар узоқ вақтдан бери орзу қилган буюмлари тақдим этилди: ноутбук, нон пишириш учун мини-печь, пазандачилик ва қандолатчилик учун асбоблар ҳамда aksessuarlar...
Шундан сўнг, бир пиёла чой устида дўстона суҳбат бўлиб ўтди. Болажонлар, уларнинг ота-оналари ва ҳарбий хизматчилар оилавий қадриятлар, миллий анъаналар, маросим ва урф-одатлар, келажакдаги режалари ҳамда ҳозирда таълим қандай кетаётганлиги ҳақида суҳбатлашди. Болалар ўз ҳаётларида бўлиб ўтган воқеаларни хурсандчилик билан ўртоқлашдилар, кулгили вазиятлар ҳақида сўзлаб бердилар.
Хайрлашув чоғида мезбонлар ва меҳмонлар эсдалик учун суратга тушишди.