Бухоро вилоят ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, Когон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан туманда истиқомат қилувчи 4 нафар оиланинг хонадонларига ташриф буюрилиб, мавжуд бўлган муаммолар ўрганилди.
Ўрганишларнинг изчил натижаси сифатида ҳар бир хонадон фарзандларига дарс тайёрлаш учун мўлжалланган парта ва стуллар, шунингдек, ўқув қуроллари тақдим этилди.