Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

МУАММОЛАР ЕЧИМИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

7.12.2021 1705

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги биносида видео-селектор тарзидаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов раислигида ўтказилиб, унда Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев ва Самарқанд шаҳридан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, шунингдек шаҳар ва вилоят ҳокимларининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда бошқа ҳамкор вазирликларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда Миллий гвардия  қўмондони Р.Джураев сўзга чиқиб,  барча иштирокчилар эътиборини Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янгиланган тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларнинг ҳамкорликдаги ижроси юзасидаги  масалаларга қаратди.  

Маъруза давомида, давлатимиз раҳбарининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар”ни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Фармон ва Қарорлари асосида Миллий гвардия ва тегишли вазирликларга аниқ вазифалар белгилаб берилганлиги таъкидланиб,  шу қисқа давр мобайнида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар самарасида эришилган натижалар ёдга олинди.

Шу қаторда Меҳрибонлик болалар муассасалари билан ишлаш жараёнида дуч келинган тизимдаги қатор камчилик ва муаммолар санаб ўтилди. Хусусан,  Меҳрибонлик уйига топширилган аксарият болаларнинг яқин қариндошлари бўла туриб  уларнинг “қарамоғига берилган болаларни тарбиялаш ва уларни вояга етказиш масъулиятини зиммаларига олмаганликлари” туфайли улар меҳрибонлик уйига топширилганлиги ҳамда шу каби маҳаллада ечимини топиш мумкин бўлган қатор муаммоли масалларга мисоллар келтирилиб, маҳалла раиси ҳамда фаолларининг масъулиятига танқидий фикрлар билдирилди.  

Меҳрибонлик уйларидан чиққан ёшлар яна маҳаллага келиб яшашларини инобатга олган ҳолда, тегишли давлат ташкилотлари ва “маҳалла” томонидан уларнинг аниқ рўйхати юритилиши, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига шарт-шароитлар яратилиши ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиши, бунда – айнан маҳалланинг ўрни ва роли  муҳим  аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ўз навбатида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов  ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаевлар Миллий гвардия қўмондонининг танқидий фикрларини қўллаб-қувватлаган ҳолда келгусидаги ҳамкорликда амалга ошириладиган масалаларга тўхталиб ўтдилар. 

Шунингдек, барча давлат идоралари бир ёқадан бош чиқариб, ҳамкорликда мавжуд куч ва воситаларни, билим-салоҳиятини тўғри йўналтириб, Юртбошимиз томонидан ушбу йўналишда белгилаб берилган аниқ ва мақсадли вазифаларни юқори савияда бажарилишига ишонч билдирилди.