Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда ёшлар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчилари ва «Маттиевлар» оиласи фарзандлари иштирокида спорт тадбирлари ташкил этилиб, ёшлар мини-футбол спорт тури бўйича ўзаро куч синашдилар.
Дастлаб баданни қиздирувчи машқлар амалга оширилиб, сўнгра икки жамоа ўртасидаги футбол ўйинига старт берилди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган ўйин барчада улкан таассурот қолдирди.