Ана шундай қалбларга таскин, ота-она, оиланинг аъзоси мақомини берган яхши инсонларнинг хонадонига яъни Норин, Уйчи туманларидаги Оилавий болалар уйларига Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, вилоят маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг маънавият бўлими бошлиғи, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, маҳалла фаоллари ташриф буюришди.
Болалар билан суҳбат қурилди, уларнинг орзулари бир олам, қизиқишлари эса турфа хил.Кўзларида самимийлик, ҳаётдан қувониш ва ўз келажакларига бўлган ишонч порлаб турибди.
Бола учун энг яхши совға - китоб, уларга китоблар тўплами туҳфа этилди.