Халқимизда азалдан меҳр-муҳаббат туйғулари, хайрия ва яхшилик қилишдек амаллар улуғланиб, меҳрга муҳтож инсонларга қувонч улашишга ҳаракат қилиб келинган. Жумладан, ана шундай хайрли амаллардан бири сифатида Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган 1-сонли "Ногиронлиги мавжуд болалар уйи” тарбияланувчилари билан Фарғона шаҳридаги ҳайвонот боғига саёҳат ташкил этилганлиги фикримиз исботидир.
Юртимизда меҳрга муҳтож болажонларга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яққол намунаси сифатида уюштирилган мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда маданий хордиқ олишларига кўмаклашиш, шунингдек, мурғак қалбларнинг кўнглини кўтариш, уларга келажакда ўз йўлларини топиб, етук ҳамда ватанга хизмат қиладиган авлод бўлиб етишишларида маънавий кўмак беришдир.