Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан “Мурувват” интернат уйида ногиронлиги бўлган болажонлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Қўғирчоқ театр актёрлари ижросидаги “Бевақт қичқирган хўроз” номли спектакли ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан моҳирона тарзда кўрсатилган “қўл жанги усуллари” барчага бирдек хуш кайфият бағишлади.
Шу билан бирга, болажонларнинг руҳий барқарорлигини яхшилаш мақсадида улар билан психологик тренинг машғулотлар олиб борилиб, бу борада муассаса масъул ходимларига керакли тавсиялар берилди.