Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи Паражиллаевлар оиласи фарзандлари дам олиш кунлари оила даврасида қандай ўтаётганлиги ҳақида сўзлаб берди. Ўғил-қизлар уй ҳайвонларини парвариш қилиш, турли мамлакатлар, халқлар ва маданиятлар ҳақидаги маърифий кўрсатувларни томоша қилиш, кечки пайт Тошкент бўйлаб сайр қилишдан ташқари, ота-онаси, бувилари ва қариндошлари билан биргаликда турли таомлар тайёрлаб, ҳовлисидаги бўш ерларга ишлов бермоқда.
Ёши улуғларнинг фикрича, бу каби юмушлар болаларни мустақил ҳаётга тайёрлашга ёрдам беради.