Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 1 август куни қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги қарори асосида республикамизнинг барча давлат ва нодавлат ташкилотларда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоизки, айни кунларда бундай тадбирларни самимий руҳда ташкил этишга, унда мустақилликнинг қадр-қиммати, айниқса, янгиланаётган Ўзбекистондаги ислоҳотлар моҳиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу маънода, бугун, вилоят Баркамол авлод болалар мактабида "Мустақиллик бахтим, саодатим" шиорида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирда, ижро этилган куй-қўшиқлар ҳамда Бухоро ҳарбий горнизони ҳарбий хизматчилари томонидан янграган ватанни мадҳ этувчи тароналар, шунингдек фахрий қоровул чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди.
Шу билан бирга, тадбирга меҳмон сифатида таклиф этилган Маттиевлар оиласи фарзандлари учун байрам эсда қоларди бўлди.