Хива шаҳридаги 1-сонли Оилавий болалар уйи тарбияланувчиларидан аввало, нимани ўрганишни исташини сўралганда,улар ўзлари яхши кўрадиган пишириқлар– торт, сомса ҳамда пирог пиширишни ўргатишларини айтди.
Машғулотнинг бошида қизлар хамир қат-қат ҳамда мазали бўлиб чиқиши учун қанча миқдорда ва кетма-кетликда масаллиқларни қўшиш кераклигини диққат билан кузатди. Тортларни безашга келганда ўзлари ташаббус кўрсатиб, бор маҳоратларини ишга солди.
Олдинда бўлажак бекажонларни миллий таомларни тайёрлаш бўйича дарслар кутиб турибди.