Пойтахтимиздаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйида 18 ёшга қадам қўяётган йигит-қизлар мустақил ҳаётга тайёрланишда давом этмоқда. Навбатдаги машғулотларда болалар Миллий урф-одат ва анъаналаримиз ҳамда Наврўз айёмини кутиб олишни ўрганишди.
Мазкур машғулот Меҳрибонлик уйида сумалак пиширилган кундан бошланди. Шу билан бир қаторда, улар баҳор ва янгиланиш байрамига тайёрланадиган бошқа анъанавий таомларни тайёрлашди. Балоғат ёшидаги дилбар қизлар дастурхон ёзиб, меҳмон кутиш одобларини қунт билан ўрганишди.
Куннинг иккинчи ярмида, болаларга Наврўз байрами қандай маънони англатиши, ва албатта шу куни кечиримли бўлиш, эски гиналарни унутиш ҳамда муҳтожларга ёрдам бериш одат тусига кирганлиги ҳақида сўзлаб берилди.