Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психолог-мутахассислари томонидан Беҳбутов ва Маттиев оилаларининг фарзандлари билан тренинглар ўтказилди.
Маълумот учун: мазкур тренинглар болаларда яширин қўрқувларни, хавотирларни аниқлашга ва уларни бартараф этишга ёрдам беради.
Ота-оналар билан бўлган суҳбат давомида боланинг безовта бўлиш сабабларини аниқлаш ва уни бартараф қилиш усуллари тушунтирилиб, хотирани яхшилаш, стрессни ва ҳаяжонни енгиш усуллари ўргатилди.