Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

9.12.2023 2055

10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Ўттиз йилдан ошиқроқ вақт ўтибдики, бу мусиқа ер юзида халқимиз ҳурлиги, давлатимиз мустақиллиги, ғурур ва ифтихоримиз, шону шавкатимиз тимсоли сифатида янграб келмоқда. Унинг мусиқаси муаллифи – буюк бастакор, беназир истеъдод соҳиби Мутаваккил Бурҳонов.

Ўзбекистон халк артисти Мутал (Мутаваккил) Музаййинович Бурҳонов 1916 йил 5 май куни Бухоро шаҳрида таваллуд топди. Тенгқурлари орасида нозик қалби ва теран мушоҳадаси билан ажралиб турадиган Мутаваккил ўша даврнинг машҳур хофиз ва бастакорлари Домла Ҳалим Ибодов, Ота Жалол, Ота Ғиёс, Левича Ҳофиз сингари улуғ санъат фидойилари изидан борди, мусиқа басталашни чин дилдан орзу қилди. Ва шу мақсади сари тинмай интилди, курашди, ўқиб ўрганди ва ниҳоят орзулари рўёбга чиқди. Ўзбеклар орасида энг севимли қўшиқларга айланган “Дўппи тикдим” ва «Мафтунингман» қўшиқлари мусиқасини басталаган. Бастакор оила қурмаган ва камтарона ҳаёт кечирган.

Бугун буюк бастакорни хотирасини ёд олиш ва унга ҳурмат бажо келтириш мақсадида, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Бухоро вилояти Халқ депутатлари Кенгаши вакиллари, бир қатор ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Мутал Бурхоновнинг қабрларига гул қўйилди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари Бухоро шаҳар Баҳоуддин Нақшбанд кўчасида ташкил этилган Мутал Бурхонов уй-музейига ташриф буюриб буюк бастакорнинг ҳаёт ва ижод йўллари билан яқиндан танишиш бахтига мушарраф бўлишди.

Буюк бастакор худди бугунги кунларни башорат қилгандай шундай деган эди: “Бутун умрим давомида одамлар ёдида қоладиган, сира эскирмайдиган, ҳамма жўр бўлиб куйлайдиган қўшиқ яратиш нияти билан яшадим. Ниятим соф эди. Мен Давлат мадҳияси мусиқаси муаллифи сифатида бугун ана шу ниятимга етдим. Шуни биламанки, мени халқим ҳеч қачон унутмайди.