Куни кеча психологлар Термиз туманида истиқомат қилувчи Романовлар хонадонига ташриф буюришди. Суҳбат мавзуси ўқув йили қандай якунланганлиги, эришилган муваффақиятлар ва ёзги режалар болди. Шундан со
нг, мутахассислар томонидан ҳар бир бола билан индивидуал тарзда психодиагностик тестлар ўтказилди ва психокоррекция ишлар режаси тузилди.
Малумот учун: машг
улотлар боланинг ёшига қараб «Арт-терапия»ҳамда “Эртак терапия” форматида ўтказилади. Дарслар болалар учун ўйинни эслатса, мутахассислар учун бу муаммоларни аниқлаш ва психотерапия усулларини ўтказиш имконини беради.
Шундан сонг, психологлар ва ота-оналар иштирокида суҳбат ташкил этилди. Болаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва бундай вазиятларда қандай ё
л тутиш кераклиги тушунтирилди. Тажриба шуни кўрсатадики, берилган маслаҳат ва тавсияларга ўз вақтида риоя қилинса, муаммолар салбий тус олмайди.