Ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ташаббуси билан қишки таътил даврида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган Оилавий болалар уйлари фарзандлари ҳамда мактаб ўқувчилари учун Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ Давлат санъат музейига саёҳат ташкил этилди.
Мазкур тадбирда ўқувчи ёшлар Қорақалпоқ ҳалқининг бой маданий тарихи, урф-одати билан яқиндан танишди.