Униб ўсаётган ёш авлоднинг ҳар бири ўз аждоди кимлигини, насл-насаби, юрти, миллати, тили, дини, маданияти, қадриятлари ва ўзи туғилиб ўсган, киндик қони тўкилган Ватанининг тарихини билиши, ўзлигини англаши муҳимдир.
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари ҳамда Бехбутов ва Маттиевлар оиласининг фарзандлари учун 18 май "Халқаро музейлар куни" муносабати билан ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар онгига халқимизнинг бой миллий маданий мероси ва тарихий ўтмишига ҳурмат ва эъзозлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида Бухоро шаҳридаги Моҳи Хосса музейига ташриф ташкил этилди.
Сўз ўрнида эътироф этиш жоизки, юртимиз тарихи, халқимизнинг бой маданий мероси ҳақида тушунчага эга бўлиш, ундан бугунги авлодни хабардор этишда, албатта музейларнинг ўрни беқиёс.
Айни шу сабабдан, музейга амалга оширилган ташриф ёшлар учун аҳамиятли бўлди.