Чилонзор тумани ҳокими ташаббуси билан А. Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган концерти дастури бўлиб ўтди. Таниқли ўзбек эстрада хонандалари: Илҳом Фармонов, Атҳам Солиев, "Мароқанд" вокал-чолғу ансамбли ва хушовоз хонандалар тарбияланувчилар,тарбиячилар ва муассасанинг барча ходимларини ўзларининг дилтортар тароналари орқали муборакбод этишди.
Байрамона концертдан сўн, Меҳрибонлик уйи меҳмонлари ва ёшлар байрам дастурхонига таклиф этилди. Болалар ўз навбатида, санъаткорларга аъло кайфият учун миннатдорчилик билдириб, меҳмонлар ва устозларни байрам билан табрикладилар.