Тошкент шаҳридаги А.Хлебушкина номидаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйининг 50 нафар тарбияланувчиси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Қизилсув қишлоғида жойлашган болалар соғломлаштириш оромгоҳида хушманзара ва тоза ҳавода ёзги таътилни ўтказмоқда. Уларни кўнгил очар мусобақалар, қизиқарли ўйинлар, саёҳатлар ва олов атрофида оқшомлар кутмоқда. Илк кунлардан болалар учун концерт уюштирилди. Қизлар ва ўғил болалар биргаликда қўшиқ айтишди ва рақсга тушишди, ҳаваскор театр жамоалари ҳазил-мутойибали саҳна кўринишларини намойиш қилишди, бу эса барчанинг олқишига сабаб бўлди.