Вилоят ҳокими оилавий болалар уйларига ташриф буюрди ва шароитлар билан танишди
Навоий вилоятида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий муҳитга мослаштириш ва ота-она меҳридан баҳраманд бўлиб вояга етишлари учун оилавий болалар уйлари ташкил этилган.
Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Кармана туман “Қувноқ болалар”, “Янги замон болалари” оилавий болалар уйида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 18 нафар тарбияланувчилар таълим ва тарбия олиб келмоқда. Вилоят ҳокими Н.Турсунов бугун уларни йўқлаб, хонадонларига борди. Болаларга бор қалб қўри ва меҳрини аямайдиган, кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга Д.Орзиева ҳамда Г.Султоновалар билан самимий суҳбат бўлиб ўтди.
Тарбияланувчиларнинг руҳияти, мавжуд шароитлар ўрганилди. “Қувноқ болалар” оилавий болалар уйига олиб келадиган йўлни асфальтлаштириш юзасидан таклиф киритиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.