Бухоро вилоятидаги Абдуллаевлар ҳамда Сатторовлар оиласи фарзандлари учун, уларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда, ўзида тасвирий санъат музейи ҳамда ҳунармандчиликнинг Бухоро қадимий ипак қоғози, каштачилик намуналари, сомондан санъат асарлари тайёрлаш, шунингдек, ёғоч ўймакорлигини мужассам этган Бухоро туманида жойлашган тарихий марказга саёҳат ташкил этилди.
Мазкур тадбир давомида ёшлар марказнинг фаолияти, музей ҳамда санъатнинг тарихий йўналишларини ўзида жамлаган устоз-шогирд анъаналарининг гувоҳи бўлдилар.
Тадбирга ташриф буюрганлар, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиш билан бирга, ўз тақдирини санъат билан боғламоқчи бўлган ёшлар учун марказ раҳбарияти билан тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича мақсадли режалар белгилаб олинди