Шу кунларда Ўзбекистонда, Хива шаҳрида илк бор Халқаро этноспорт фестивали ўтказилмоқда. Хоразм вилоятида дунёнинг 63 давлатидан 1800 нафардан ортиқ халқ қадрияти ва анъаналарини қадрловчилар йиғилди.
Хива шаҳрида барпо этилган оилавий болалар уйларнинг ота-оналари ҳам бундай тадбирдан бебаҳра қолишмади. Жумладан, Маткаримова Роза хонадонидан Шомуродов Хайрулло фестивал доирасида ўтказилган армрестлинг мусобақасида қатнашиб 3-ўринни эгаллади. 16 ёшли ўсмир учун жуда ажойиб натижа! Хайруллони ғалаба билан муборакбод этиб келгусида ўқиш ва спортда омадлар тилаб қоламиз!