Мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ташкил этишга қаратилган "Чилла – истеъдодлар мавсуми" лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳридаги "Ўрда" ҳиёбонида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар - Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси, "Қўриқлаш" ва Ёшлар ишлари агентлигининг минтақавий бўлими ёшларга ҳарбий хизмат ва Ватанини ҳимоя қилган қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қилишди. Ўсмирлар ва ёшлар ҳарбий таълим муассасалари ва ўқув жараёнига катта қизиқиш билдиришди. Айниқса, гвардия ходимлари томонидан ҳиёбонда ташкил этилган кўргазмадаги ҳарбий техника билан танишгандан сўнг, болалар томонидан кўплаб саволлар берилиб , ушбу соҳага катта қизиқиш уйғонди.