Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

НАВБАТДАГИ ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ХОНАДОНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

26.11.2021 1181

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 август кунидаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6275 сонли Фармонининг ижроси юзасидан ўсиб келаётган ёш авлодни оила бағрида тарбиялаш мақсадида, Республика миқёсида “Оилавий Болалар уйлари” ташкил этилмоқда.

Жумладан, навбатдаги “Оилавий Болалар уйи” Хўжайли туманида жойлашган “Муртазабий” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Хўжайли туман ИИБ профилактика инспектори Амангелди Атамуратов ва турмуш ўртоғи Садоқат Базарбаевалар хонадонида ташкил этилди.

“Оилавий Болалар уйи”нинг очилиш маросимига Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник М.Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, Туман ҳокими Ж.Ермашев, Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Ф.Бегашев, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник М.Калжанов, сектор раҳбарлари, Мехрибонлик уйи директори С.Сон, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник М.Юсупов сўзга чиқиб, хонадон эгаларини бошлаган эзгу ишлари билан табриклаб, Миллий гвардия номидан ташаккурнома ва байрам совғасини топширди.

Ундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳатларга муносиб ҳиссасини қўшаётган хонадон эгалари Амангелди Атамуратов ва турмуш ўртоғи Садоқат Базарбаеваларга ўз миннатдорчилигини билдириб, фарзандларининг камолини кўришини тилаб қолди.

Бундан сўнг, меҳмонлар хонадон остонасида лента кесиб, “Оилавий Болалар уйи”ни тантанали тарзда очишди.

Тадбир иштирокчилари хонадонга ташриф буюриб, эзгу ниятда “Яшил макон” шиори остида дарахт ниҳолларини экишди ва болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.