Фавқулодда ҳолатлар ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, болажонларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилиб, вилоятда ташкил этилган оилавий болалар уйларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида, хонадонлардаги ёнғин хавфсизлиги, газ, электр ва бошқа хизмат кўрсатиш жиҳозларининг техник ҳолати кўздан кечирилиб, ота-оналар ва оила аъзоларига ёнғин хавфсизлиги, газ ва электр таъминоти қоидаларига қатъий риоя қилишлари бўйича профилактик тушунчалар берилди.
Бу каби профилактик тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ҳамда оила аъзоларни яна бир бор ҳушёрликка чақиришга кенг замин яратмоқда.