Пойтахтимиздаги 22 - сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида шеърият мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси, давлат арбоби мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишлаб "НАВОИЙ ВА ЁШЛАР" мавзусида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур кун муносабати билан истеъдодли ёшлар иштирокида шеърхонлик ва ғазалхонлик кечаси ўтказилиб, шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Шу билан бир қаторда, тасвирий санъатга қизиқиши баланд бўлган болажонлар деворий газета ва альбомларга суратлар чизишди.