Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази” мажмуасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят ҳокими 2022 йил давомида ёшлар томонидан эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалар ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбир якунида 16 нафар Меҳрибонлик уйининг битирувчиларига Президентимиз томонидан совға қилинган яшаш хонадонларининг калитлари тантанали равишда топширилди. Учрашувдан сўнг вилоят ҳокими ҳамда Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи томонидан Аҳмедова Шаҳло Негмуродовнага тақдим этилган хонадоннинг яшаш шароитлари ўрганилди.