Пойтахтимизда жойлашган 22-сонли"Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари учун ўзини оддийгина Абдижаббор ака деб таништирган меҳридарё қалб эгаси, тадбиркор Наврўз байрами муносабати билан байрам уюштирди. Тошкентдаги ресторанлардан бирида болажонлар учун байрам дастурхони тортилди. Кун давомида ўғил-қизлар қўшиқ куйлашди, рақсга тушишди, завқланишди. Байрам сўнгида эса ташкилотчилар томонидан болаларга китоб совға қилинди.
– Энг яхши совға – китоб, – дейди Абдижаббор ака болаларга мурожаат қилиб. Китоблар билим беради. Асардаги қаҳрамонлар билан сиз вақт бўйлаб саёҳат қиласиз, янги мамлакатларни кашф қиласиз, одамни чиниқтирадиган ва тоблайдиган туйғуларни ўзингизда ҳис қиласиз.