Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли "Меҳрибонлик" уйида Наврўз айёмини муносиб нишонлаш мақсадида тарбиялануувчилар учун акциядорлик тижорат Халқ банки филиали ходимлари томонидан байрам тадбири ташкил этилди.
Ташкилотчилар болалар билан биргаликда баҳорий таом-сумалак пиширдилар.
Концерт дастури давомида қўшиқлар куйланиб, дилтортар тароналарга рақсга тушилди.
Баҳор айёми барча иштирокчилар ва томошабинларга кўтаринки кайфият улашди.