Куни кеча шахмат, стол тенниси, камондан отиш бўйича мусобақалар ўтказилди. Турли спорт мусобақалари болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган ўғил-қизларнинг деярли барчасини жалб этди.
Бундай тадбирларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад болаларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун кенг имкониятлар яратиш, ўз иқтидор ва қобилиятини намоён этиш, қолаверса, болаларнинг спортга бўлган қизиқишини уйғотишдир. Спорт инсонни интизомли, матонатли, иродали қилиб тарбиялашга ҳам ҳисса қўшади, саломатликни мустаҳкамлайди.
Мусобақа якунида ташкилотчилар ғолибларни эсдалик совғалари билан тақдирлашди.