Бухоро шаҳрида жойлашган “Нефтчи” болалар соғломлаштириш оромгоҳида Миллий гвардия ва “Қўриқлаш” ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида шу кунларда ёзги таътилни оромгоҳда ўтказаётган болалар учун ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Миллий гвардия ҳарбий техникалари кўргазмаси ўғил-қизларда катта қизиқиш уйғотди. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ҳақида, Ватанга хизмат қилишдек шарафли йўлни танлаган ёшлар ҳақидаги ҳикоялари тадбирга шукуҳ бағишлади.
Шунингдек, тадбир доирасида Миллий гвардия “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан камондан отишга қизиқувчи ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилиб, ғолиблар тақдирланди.