Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан болалар тарбияланаётган, васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка олинган оилаларга ташриф буюрилди. Масъулларнинг вазифаси болажонларнинг яшаш шароити ҳамда оиладаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганишдир.
Тадбир давомида меҳмонлар ўғил-қизларнинг ўқиши, севимли машғулотлари ва бўш вақтларини қандай ўтказаётганликлари билан қизиқди. Болалар ва ота-оналар билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, фарзанд тарбияси бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.