Айни кунларда давлатимиз раҳбарининг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 19 январдаги ПҚ–92-сон, "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 2 февралдаги 112-сон қарорлари ижросини таъминлаш, маҳаллалардаги ёшларни мақом, бахшичилик ва эстрада бўйича қизиқишларини рағбатлантириш, Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудларда "Ёшлар овози" фестиваллари ташкил этилмоқда.
Мазкур фестивалнинг туман босқичида Ўриновлар оиласида улғаяётган Норқулов Рустамбек ҳам иштирок этиб, "Эстрада" йўналиши бўйича юздан зиёд ўз тенгдошлари орасида ғолибликни қўлга киритди.
Тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган Рустамбекка келгуси мусобақаларда улкан муваффақият ва омад ёр бўлишини тилаймиз.