Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган "Беш булоқ" болалар дам олиш оромгоҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда. У тоғлар орасидаги шинам бурчакда жойлашган. Бу ернинг ҳавоси тоза бўлиб, дам олиш жуда ёқимли. З.Нормуродовалар оиласининг етти нафар фарзанди ҳозир ёзги таътилни шу ерда ўтказмоқда.
Дам олувчилар ҳар куни пиёда сайр қилиш, қизиқарли мусобақаларда иштирок этиш ва тўгаракларда янги нарсаларни ўрганиш имкониятига эга.
Болажонларнинг ёз фаслида дам олиши, куч-ғайратини ошириши учун Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Ангор тумани ҳокимлиги вакиллари томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда